«TURON-XOJELI» АЖ 2017 йил «16» сентябрдаги акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши қарори

19.09.2017

«Turon-Xojeli » акциядорлик жамиятининг Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

 

М А Т Н И

 

221. Илмий-техник маркази.

221.1. Жамият қошида соя экинини етиштириш агротехнологиясини такомиллаштириш, маҳаллий селекция ва уруғчилигини ривожлантириш, илғор фан-техника ютуқларини жорий этиш ҳамда хорижий соя навларини республиканинг турли тупроқ-иқлим шароитларида синаш, юқори ҳосилдор навларни маҳаллийлаштириш, соя экин майдонларидан юқори ҳосил олинишга эришиш мақсадида Соя селекцияси, уруғчилиги, уни етиштириш агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича илмий-техник маркази (кейинги ўринларда – Илмий-техник маркази) ташкил этилади.

221.2. Илмий-техник марказ фаолиятининг асосий мақсад ва вазифалари, ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда фаолиятининг бошқа меъёрларини тартибга солувчи нормалар жамиятнинг бошқарув органи томонидан ўрнатилган тартибда тасдиқланган “Илмий-техник маркази тўғрисидаги низом”да белгиланади.

221.3. Илмий-техник марказнинг ходимлари сони жамиятнинг ташкилий тузилмасида белгиланган миқдорда бўлиб, улар тегишли олий маълумотга эга бўлган (техник ходимлари бундан мустасно) малакалий мутахассис кадрлардан иборат бўлади.

221.4. Илмий-техник марказлари фаолияти жамиятнинг маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.

 

Йиғилиши қарорининг асл нусқасини PDF форматида кучириб олишингиз мумкин uzgarish.pdf

Полезные ссылки