Aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига

«TURON-XOJELI» aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига!

2016 йил 29 июнь куни соат «Turon-Xojeli»акциядорлик жамияти ўзининг 2015 йил молиявий хужалик фаолияти якунига бағишланган навбатдаги умумий йиғилиши ўтказилади.

Умумий йиғилиш соат 11:00 да жамият мажлислар залида ўтказилади. Умумий йиғилишни ўтказиш учун акциядорлар реестри акциядорларга йиғилишни хабар қилиш учун 2016 йил 18 июнь холати буйича, акциядорларнинг йиғилишга қатнашиш учун 2016 йил 25 июнь ҳолати бўйича тузилади.

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

1.Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.

2.Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.

3.Тафтиш комиссияси азоларини (тафтишчини) сайлаш.

4.Жамиятнинг коллегиал ижроия органининг аъзолари билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш (агар уставда бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса).

5.Жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқиш.

6.Жамиятнинг йиллик ҳисоботини ва йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш.

7.Жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантириш стратегиясини тасдиқлаш.

8.Жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш.

9.Корпоратив бошқарув кодексини жорий этиш*.

10.Жамият фаолиятига Корпоратив бошқарув кодекси тавсияларини қабул қилганлиги тўғрисида хабар бериш шаклини тасдиқлаш*.

11.Жамиятнинг ички ҳужжатларини тасдиқлаш тўғрисида:

- Акциядорларнинг умумий йиғилиши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

- Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

- Тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

- Ижроия органи тўғрисидаги низом (янги таҳрирда);

- Манфаатлар қарама-қаршилиги вақтида ҳаракат қилиш тартиби тўғрисидаги низом;

- Ички назорат тўғрисидаги низом;

- Ахборот сиёсати тўғрисидаги низом;

- Дивиденд сиёсати тўғрисидаги низом;

- Бошқарув ва назорат органларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом (агарда рағбатлантириш бошқарув ва назорат органлари тўғрисидаги низомларда кўзда тутилмаган бўлса);

- Жамият Уставини янги таҳрирда тасдиқлаш.

Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2014 йил 6 майда қабул қилинган янги тахрирдаги қонунининг 62-моддасига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг элетрон почтаси орқали амалга оширилишини хисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз хақида маълумотни жамиятнинг turon-xojeli@rambler.ru ёки turon-xojeli@uzpaxtayog.uz электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Жамият кузатув кенгаши.

15.06.2016 й.

20.06.2016

Полезные ссылки