«TURON-XOJELI» aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига !!!

04.09.2017

«TURON-XOJELI»

aksiyadorlik jamiyati акциядорлари диққатига !!!

“Turon-Xojeli” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

 

Ҳурматли акциядор, Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли шаҳри, А.Палванова кўчаси, 35-уй манзилида жойлашган, “Turon-Xojeli” aksiyadorlik jamiyati, Сизга 2017 йил 16 сентябрь куни соат 11:00 да Қорақалпоғистон Республикаси, Хўжайли шаҳри, А.Палванова кўчаси, 35-уй манзилида (жамият мажлислар зали) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2017 йил 12 сентябрь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2017 йил 16 сентябрь куни соат соат 10:00 минутда бошланиб соат 11:00 минутгача давом этади.

 Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

1) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги ПҚ-3144-сонли қарорига асосан соя уруғчилиги, селекцияси, агротехникаси ва қайта ишлашни ривожлантириш бўйича илмий-техник марказ ташкил этиш тўғрисида.

2) Жамият Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

3) Жамият ташкилий тузилмасига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

4) Жамият Кузатув кенгаши таркибини қайта сайлаш.

5) Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида

6) “Кузатув кенгаши, ижроия органи ва тафтиш комиссияси аъзоларига ҳақ тўлаш” Тартибини тасдиқлаш масаласи

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Қорақалпоғистон Республикаси, Хожели шаҳри, А.Палванова кўчаси, 35-уй манзилида жойлашган, “Turon-Xojeli” aksiyadorlik jamiyatiдатанишишингиз мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

Жамиятнинг барча акциядорлари диққатига!!!

Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамияти ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги 2014 йил 6 майда қабул қилинган янги тахрирдаги қонунининг 62-моддасига кўра акциядорлар умумий йиғилиш ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг элетрон почтаси орқали амалга оширилишини хисобга олиб, ўзингизни электрон почта манзилингиз хақида маълумотни жамиятнинг  turon-xojeli@rambler.ru ёки  turon-xojeli@uzpaxtayog.uz электрон почта манзилига тақдим этишингизни сўраймиз.

Жамият кузатув кенгаши.

30.08.2017 й.

 

Полезные ссылки