Объявление о созыве общего собрания акционеров

12.07.2017

«Turon-Xojeli» AJ Кузатув кенгаши
мажлисининг 2017 йил
“12”июндаги 6-сонли
баённомасига 4-илова

 

“Turon-Xojeli” aksiyadorlik jamiyati акциядорларининг навбатдаги йиллик хисобот умумий йиғилиши ўтказилиши тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ҳурматли акциядор, Қорақалпоғистон Республикаси, Хожели шаҳри, А.Палванова кўчаси, 35-уй манзилидажойлашган, “Turon-Xojeli” aksiyadorlik jamiyati, Сизга 2017 йил 24 июнь куни соат 11:00 минутда Қорақалпоғистон Республикаси, Хожели шаҳри, А.Палванова кўчаси, 35-уй манзилида (жамият мажлислар залида) акциядорлик жамиятимиз акциядорларининг навбатдаги йиллик хисобот умумий йиғилиши бўлиши ҳақида маълум қилади.

Умумий йиғилишда қатнашиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2017 йил 20 июнь ҳолатига шакллантирилган акциядорлар реестрига асосан тузилади.

Акциядорларнинг умумий йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш 2017 йил 24 июнь куни соат соат 10:00 минутда бошланиб соат 11:00 минутгача давом этади.

 Сизга умумий йиғилиш кун тартибига қуйидаги масалалар киритилганлигини маълум қиламиз:

  1. Жамиятда 2016 йил корпоратив бошқарув тамойилларига риоя қилиниши юзасидан Кузатув кенгашининг ҳисоботини ва қабул қилган қарорларини тасдиқлаш тўғрисида;
  2. Жамият Бош директорининг 2016 йил якунлари бўйича йиллик хисоботини тасдиқлаш тўғрисида;
  3. Жамият тафтиш комиссиясининг 2016 йил натижалари бўйича хисоботи ва хулосасини тасдиқлаш тўғрисида;
  4. “HOMBUR-AUDIT” МЧЖаудиторлик ташкилоти томонидан  жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик  фаолиятини миллий ҳамда “AUDIT KANON filiali” МЧЖ аудиторлик ташкилоти томонидан жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолиятини халқаро аудит стандартларига асосан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисоботи ва хулосаларини тасдиқлаш тўғрисида;
  5. Жамиятнинг 2016 йил учун бухгалтерия баланси ҳамда фойда ва зарарлар ҳисоботларини тасдиқлаш тўғрисида;
  6. Жамиятнинг 2016 йил молия-хўжалик фаолияти якунлари бўйича олган соф фойдасини тақсимлаш тўғрисида;
  7. Жамиятнинг 2017 йилга бизнес-режасини тасдиқлаш тўғрисида;
  8. Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш тўғрисида;
  9. ЖамиятТафтиш комиссия аъзоларини сайлаш тўғрисида;
  10. Жамият Бош директори билан тузилган меҳнат шартномасини узайтириш  уни қайта тузиш ёки бекор қилиш тўғрисида;
  11. Жамиятнинг узоқ муддатли стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида;
  12. Жамиятнинг 2017 йил фаолиятини текшириш учун аудиторлик ташкилотини танлаш ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  13. Жамиятнинг кундалик хўжалик фаолиятига кирувчи битимларни белгилаш тўғрисида;
  14. Эгаси ёки қонуний ҳуқуқий вориси, меросхўри томонидан талаб қилиб олинмаган дивидендларни жамият ихтиёрида қолдириш тўғрисида.
  15. Жамиятнинг янги таҳрирдаги Устави ҳамда “Бошқарув ва ижроия органи аъзоларига ҳақ тўлаш” Тартибини тасдиқлаш тўғрисида.
  16. Жамиятнинг “Кузатув кенгаши тўғрисида”ги ва “Тафтиш комиссияси тўғрисида”ги Низомларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида.

Акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказилишига тайёргарлик кўриш даврида Сиз акциядорлар умумий йиғилишининг материаллари (ахборотлари) билан Қорақалпоғистон Республикаси, Хожели шаҳри, А.Палванова кўчаси, 35-уй манзилида жойлашган, “Turon-Xojeli” aksiyadorlik jamiyati датанишишингиз мумкин.

Умумий йиғилишда қатнашиш учун акциядорлар ўзи билан паспорт, акциядорлар вакиллари эса – Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги талабларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари сўралади.

 

“Turon-Xojeli” AJ Кузатув кенгаши

Полезные ссылки